“Alskom” ўзбек суғурта компанияси SMS-хабар қилиш хизматини ишга туширди

Дата: 17:45, 20-08-2015.

Тошкент. 20 август. ЎзТАГ – “Alskom” ўзбек суғурта компанияси SMS-хабар қилиш хизматини ишга туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Alskom” суғурта компанияси суғурталанувчиларга қулайлик яратиш мақсадида, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисларини амал қилиш муддати якунланишини SMS-хабар орқали огоҳлантирувчи тизимни жорий қилди”, – дейилади суғурта компанияси матбуот хизмати хабарида.

Хабарга кўра, суғурталанувчилар суғурта полисларини амал қилиш муддати якунланишига 5 кун қолганда уяли телефонларига бу ҳақида SMS-хабар оладилар.

Хизмат мижозларга бепул кўрсатилади, SMS-хабарлар жўнатиш харажатлари компания томонидан қопланади. Хизматдан фойдаланиш учун мижоз маҳаллий операторлардан бирига уланган ишлаб турган уяли телефонга эга бўлиши зарур.

Эслатиб ўтамизки, “Alskom” АЖ Ўзбекистон бозоридаги етакчи суғурта компанияларидан биридир. Ширкат 1996 йилдан бери фаолият юритади. Компания таркибида 15 филиал ва 80 бўлинма мавжуд. Компания хизматларининг ишончилилиги “Saipro” рейтинг компаниясининг юқори “UzА+” баҳоси билан тасдиқланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: