“Alskom” ўзбек суғурта компанияси таъсисчилари ҳукуматнинг низом жамғармасини ошириш ҳақидаги талабини бажарди
Тошкент. 19 март. ЎзТАГ – “Alskom” ОАЖ суғурта компанияси таъсисчиларининг навбатдан ташқари йиғилишида молия муассасси низом жамғармаси миқдорини 3,129 млн еврога қадар кўпайтириш ҳақидаги қарор тасдиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Шу билан “Alskom” ҳукумат томонидан суғурта компаниялари низом жамғармаларига қўйилган янги талабларни бажарди. Эслатиб ўтамиз, унга кўра, 2014 йилнинг 1 июлига қадар суғурта компаниялари низом жамғармаларининг энг кам миқдорини 3 млн. евро эквивалентига етказишлари зарур.
Низом жамғармасини қўшимча оддий исми кўрсатиладиган акциялар чиқариш йўли билан ошириш ҳақида қарор 2013 йил 2 сентябрда қабул қилинган эди. Бунга қадар суғуртачининг низом жамғармаси миқдори 4,737 млрд сўмга (2,798 млн евро) тенг эди.