“Alskom” ўзбек суғуртачиси электрон полислар сота бошлади

Дата: 16:46, 20-10-2016.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – “Alskom” суғурта компанияси Ўзбекистондаги суғурта ширкатлари орасида биринчи бўлиб электрон полислар сотувини йўлга қўйди ва 10 октябрдан бошлаб уларни интернет орқали сота бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Компания маълумотига кўра, “электрон суғурта полиси – худди қоғоз суғурта полиси каби бўлиб, фақат мижозга (жисмоний шахсга) электрон шаклда электрон рақамли имзо воситасида тақдим этилади.

Аниқлаштирилишича, чоп этилган электрон полиси “Электрон хужжат алмашинуви тўғрисида”ги ва “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ ҳақиқийси билан бир хил кучга эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: