Қамчиқдаги ЙТҲ натижасида 4 киши вафот этди
Тошкент. 7 декабр. ЎзТАГ – Қамчиқдаги йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) натижасида 4 киши вафот этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“5 декабрь куни соат тахминан 18.45 ларда А 373 “М39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали Ўш” автомобиль йўлининг 214-километрида Nexia-2 русумли автоулов (давлат рақами 60 T 475 HA) ва IVECO русумли махсус автокран (давлат рақами 01 079 ZEA) иштирокида ЙТҲ содир бўлди”, - дейилади орқасига урилиб тўқнашув содир этган”, - дейилади республика фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.
Тошкент-Водий йўналишида ҳаракатланаётган Nexia румумли автомобиль йўл четида хизмат кўрсатаётган автокран орқасига урилиб кетган.
ЙТҲ натижасида 4 фуқаро вафот этди ва бир киши енгил тан жароҳати олди.
Жабрланган фуқаро Ангрен шаҳар марказий касалхонасига етказилган.
Сурат манбаи: https://novostivmire.com