Қамчиқ довонидаги йўлда 40-метрлик ёриқ юзага келди; ҳаракатланиш вақтинча чеклатилган
Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ – Кучли ёғингарчилик сабабли Қамчиқ довонидаги йўлда 40-метрлик ёриқ юзага келди, деб хабар қилади республика ФВВ матбуот хизмати.
“А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 243,7 (166,7) километрида водий йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонида 80 метр баландликда мавсумий ёғингарчиликлар натижасида узунлиги 40 мга тенг кўчки ёриғи пайдо бўлди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, шу боис, автоуловлар ҳаракатланишининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, автомобил йўлининг хавфли участкасида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чеклатилган.
Ушбу ҳудудда хавф бартараф этилмагунга қадар ФВВ, ИИВ, ЙПХ, “Қамчиқавтойўл”, Наманган вилояти Поп тумани ҳокимияти ходимларидан иборат туну-кун навбатчилик ташкил қилингани ҳам хабар берилган.