“AmeriCares” халқаро жамғармаси кўмагида “Соғлом авлод учун” жамғармаси хайрия тадбири ўтказди

Дата: 09:08, 06-05-2014.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – “AmeriCares” халқаро жамғармаси кўмагида “Соғлом авлод учун” жамғармаси болаларга 550 ногиронлик аравачалари топширишга бағишланган хайрия тадбири ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги.
Жамғармадан хабар қилишларича, ушбу гуманитар ёрдамнинг умумий қиймати $24 минг ташкил қилди.
Эслатиб ўтамизки, “Соғлом авлод учун” ва “AmeriCares” жамғармалари 2010 йилдан бери ҳамкорлик қиладилар. Ушбу ҳамкорлик доирасида 2010-2014 йилларда Ўзбекистонга 2,75 минг ногиронлик аравачалари келтирилиб, мамлакатнинг барча ҳудудларидаги аравага муҳтож ногиронларга топширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: