Америка генерали Ўзбекистонда музокаралар ўтказмоқда

Дата: 17:04, 27-07-2015.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) қўмондони генерал Ллойд Жей Остин III Ўзбекистон ТИВда учрашув ўтказди, деб хабар беради душанба куни ташқи сиёсий муассаса матбуот хизмати.

“Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг турли жиҳатлари ҳамда баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди”, – деб ёзади матбуот хизмати музокаралар тафсилотларини очиқламаган ҳолда.

Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

Эслатиб ўтамизки, Остин март ойида АҚШ Конгрессида иштирок этганда, Вашингтон ҳарбий соҳада Қозоғистон, Қирғизистон Туркманистон ва Ўзбекистон билан алоқаларни фаоллаштиргани ҳақида маълум қилган эди. Ўшанда генерал Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига Mine-Resistant Ambush Protected vehicles (MRAPs) минага қарши ҳимояга эга бўлган йирик бронемашиналарини беғараз тарзда топширилишини ҳам маълум қилган эди.

ОАВ маълумотларига кўра, Тошкент Вашингтондан 308 ана шундай машина ҳамда АҚШ ва Пентагоннинг ҳарбий базаларида фойдаланилган 20 зирҳли таъмир-эвакуация машиналари олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: