Америка компаниялари Ўзбекистонда бизнес юритиш имкониятларини ўрганмоқдалар
Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – 22-24 март кунлари Ўзбекистонда етакчи америка компаниялар вакилларининг делегацияси ташриф билан бўлиб турибди. Улар ўзбек томони билан биргаликдаги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиб чиқмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Томонларнинг самарали алоқа қилишларини йўлга қўйиш мақсадида Тошкентда ишбилармон доиралар ва Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, директорлар кенгашлари ва Ўзбекистондаги Америка палатасига аъзо компаниялар вакиллари иштирокида “доира суҳбати” ўтказилди. Делегациянинг асосий қисмини фармацевтика, кимё ва металлургия компаниялари вакиллари ташкил қилди”, - деб таъкидлашди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида.
Ташриф якунлари бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бошланғич келишувлар имзоланиши кутилмоқда.