Америка компанияси томонидан матнни клавиатурасиз териш бўйича қурилма ихтиро қилинди

Дата: 17:16, 18-07-2014.

     Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – Техасда жойлашган америка компанияси Air Type деб номланган матнни ҳар қандай клавиатурасиз териш учун мосламанинг намунасини тақдим қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

     Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, Air Type ҳар қандай юзада, ҳатто юзасиз жойларда ҳам матн териш имконини беради. Ишни бошлаш учун қўл кафтига иккита боғич тақиш керак. Шундан кейин тизим бармоқлар ҳаракатини ҳисоблайди, компьютер эса уларни танийди. Матн териш учун фойдаланувчи зарур клавишалар қаерда жойлашганлигини билиши зарур. Боғичлар эса компьютерга Bluetooth орқали уланади.
     Қурилманинг ягона камчилиги – фойдаланувчи классик клавиатурадаги клавишалар ўрнини билиши зарурлигидир, дейиш мумкин.
     Air Typeнинг қандай ишлаши ҳақида бошқа маълумотлар ҳали йўқ, лойиҳа эса ҳозирда синовдан ўтмоқда. Унинг қандай ишлашини эса Air Typeнинг расмий сайтида жойлаштирилган видеороликда кўриш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: