Америка ОТМда Ўзбекистонлик талабалар сони ўсмоқда

Дата: 18:35, 20-11-2015.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – АҚШ олий таълим муассасаларида ўзбекистонлик талабалар сони 2014 йилдагига солишлтирганда 6% ўсиб, 491 кишига етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига тегишли Халқаро таълим бўйича алмашинувга оид 2015 йиллик “Очиқ эшиклар” маърузасига кўра, “жорий ўқув йилида ўзбекистонлик талабалар сони 6%га ошган бўлиб, 491 кишига етган, бу АҚШда таълим олувчи ўрта осиёлик талабалар орасида энг юқори кўрсаткичдир”.
Марузада айтилишича, Хитойлик талабалар АҚШ хорижий талабалар орасида сон жиҳатидан етакчилик қилмоқда. Уларнинг сони 11% ўсиб, 304040 кишига етган. Ҳиндистонлик талабалар сони 29,4% ошиб, 132888тага етган.
2014/15 ўқув йилда Хитой ва Ҳиндистонлик талабалар хорижий талабаларнинг сони ўсишининг 67% ташкил қилган ва ҳозирда улар АҚШ ОТМ ўқиётган хорижий талабаларнинг 45% ташкил қилмоқда.
Умуман, хорижий талабалар сони кейинги 35 йил ичида энг юқори кўрсаткичга етган бўлиб, 2014-2015 ўқув йилида 10% кўпайган ва 974926 кишини ташкил қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: