Америкаликлар Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаради

Дата: 15:30, 13-11-2017.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Американинг US Incorporated  компанияси Ўзбекистонда кенг турдаги ташхис синов тизимларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Умумий қиймати $10 млн. бўлган лойиҳа 2018-2019 йилларда аамалга оширилади. У инновацион молекуляр тасхишлаш лабораторияси ва мамлакатдаги барча беморлар учун ягона ахборот базаси ташкил қилишни кўзда тутади. Шунингдек, америка компанияси Ўзбекистонда тиббий техника ишлаб чиқариш ва унинг бир қисмини экспорт қилишни режалаштирмоқда”, – деб таъкидлашди “Ўзфармсаноат” матюуот хизматида.

Америка технологияси нафафат инсон биоматериалларин тадқиқ қилиш, балки тупроқ ва сув намуналарини текширишга имкон беради. Бунинг учун биореагентларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, у ҳафвонларнинг кўп турдаги касалликларини тадқиқ қилиш бўйича хизматлар кўрсатади.

Яқин орада тарафлар Ўзбекистон ҳудудида қўшма корхона ташкил қилишга киришадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: