Amnesty International делегацияси Ўзбекистонга етиб келди

Дата: 13:03, 23-05-2018.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Amnesty International халқаро ноҳукумат ташкилотининг делегацияси Ўзбекистонга етиб келди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“2018-йилнинг 21-май куни Тошкент шаҳрига “Амнестй Интернатионал” халқаро ноҳукумат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Мари Струтерс бошчилигидаги делегация келди”, - дейилади хабарда.

Ташриф давомида делегация Бош прокуратура, Олий суд, ташқи ишлар, ички ишлар, адлия, олий ва ўрта таълим вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида, Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан учрашувлар ўтказади, шунингдек, Тошкент юридик институтига ташриф буюриши режалаштирилган.

Сурат манбаи: http://uz.utro.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: