Amnesty International Ўзбекистонда мамлакат раҳбарияти ўзгаргач инсон ҳуқуқлари соҳасида маълум “белгилар” олганлигини қайд этди

Дата: 16:34, 22-02-2017.

Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – Amnesty International халқаро ташкилоти Ўзбекистонда мамлакат раҳбарияти ўзгаргач инсон ҳуқуқлари соҳасида маълум “белгилар” олганлигини қайд этди, деб хабар беради Росбалт.

Бу ҳақида журналистларга Росбалт ААдаги матбуот анжуманида ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори ўринбосари Денис Кривошеев маълум қилди. Аммо, унинг сўзларига кўра, ҳали жобий ўзгаришлар ҳақида гапиришга эрта.

“Вазиятни диққат билан кузатмоқдамиз. Қандайдир ўзгаришлар мавжуд. Лекин улар ҳақида бир нарса дейиш қийин, бироқ биз Ўзбекистон ҳукумати бизнинг ҳисоботларимизга қандай муносабатда бўлаётганидаги фарқни сездик. Биз инсонлар, шу жумладан, Россиядан Ўзбекистонга мажбуран қайтарилгани ҳақидаги маълумотларни чоп этган эдик. Агар ўтган йилларда Ўзбекистон ҳукумати бу хабарларга умуман эътибор бермаган бўлса, жорий йилда бизга батафсил хат жўнатилди. Бизга жавоб берилганининг ўзи кўп нарсани англатади. Шу сабабли ижобий ўзгаришлардан умидвормиз”, - деди Кривошеев.

Эслатиб ўтамизки, 21 февралда Москвада Аmnesty Internationalнинг 2016/2017 йилги Инсон ҳуқуқлари бўйича йиллик маърузаси тақдимоти бўлиб ўтди. Маъруза дунёда инсон ҳуқуқларига доир вазият таҳлили ва ташкилотнинг уларни ҳимоя қилиш бўйича фаолиятига доир маълумотларни ўз ичига олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: