Амударёнинг “Термиз” пости жойлашган ерида сув сатҳи даражасининг ошиши кутилмоқда

Дата: 17:31, 13-07-2017.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Амударёнинг “Термиз” пости жойлашган ерида сув сатҳи даражасининг ошиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

“13-16 июлда Нурек сув омборидан ташланадиган сув миқдори ва Амударёнинг юқори қисмларда эриган сув ҳажмининг ортиши ҳисобига сув сатҳи 420 смга кўтарилиши кутилмоқда. Қирғоқларнинг ўпирилиши ва яқин ҳудудларнинг сув остида қолиши эҳтимоли бор”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, 13-16 июлда “ҳаво ҳароратининг кўтариши муносабати билан Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудидан муз эриши натижасида ҳосил бўлган сел оқимлари республиканинг тоғли жойларига ўтиб келиши мумкин”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: