Анқарада ўзбек-турк ташқи ишлар вазирликлариаро маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади

Дата: 11:15, 26-11-2014.

Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – Анқарада (Туркия) ўзбек-турк ташқи ишлар вазирликлариаро маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2014 йилнинг 27-28 ноябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг делегацияси Туркия Республикасига ташқи ишлар вазирликлариаро маслаҳатлашувларининг вазир ўринбосарлари даражасидаги навбатдаги раундида қатнашиш учун ташриф буюради”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматида.

Ташриф дастуридан қатор иккитомонлама учрашув ва маслаҳатлашувлар ўрин олган.

Илгари ЎзТАГ 4 ноябрда ўзбек ташқи сиёсий муассасасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Намиқ Гунер Эрпул иккитомонлама кун тартиби масалаларини муҳокама қилгани, унда ўзбек-турк ташқи ишлар вазирликлариаро маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди юзасидан фикр алмашилгани ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: