Анъанавий оилавий қадриятларнинг йўқотилиши XXI асрга ўтган замонавий жамиятга ҳавф солаётган асосий нарсалардан биридир – Викентий

Дата: 16:15, 03-10-2014.

Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – XXI асрга ўтган замонавий жамиятга ҳавф солаётган нарсалардан бири бу анъанавий оилавий қадриятларнинг йўқотилишидир, деб ҳисоблайди Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Викентий ушбу баёнотни “Замонавий жамиятда оила ва оилавий қадриятлар” номли халқаро илмий-амалий конференцияда ўқиган маърузасида қилди.

“Бугунда биз тамаддун ривожланган мамлакатларда оилавий қадриятларнинг инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш баҳонасида поймол этилаётганлигини кўрмоқдамиз”, - деб ҳисоблайди митрополит.

“Фикри ожизимча, Яратган томонидан Унинг Ўгитларида белгиланган анъанавий оилавий қадриятлар топталаётган жамият охир оқибатда таназзулга учрайди”, - деб қўшимча қилди у.

Шунингдек, митрополит Викентий Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистонда анъанавий оилавий қадриятлар мустаҳкамлигини таъкидлади. “Бу ерда ота-оналар ва катта ёшдаги кишилар ҳурмат қилинади. Биз ана шу оилавий қадриятларни сақлаб қолишимиз ва келажак авлодларга етказишимиз жуда муҳимдир. Анъанавий оилавий қадриятларнинг мустаҳкамланиши – жамият маънавий уйғонишининг асосилигига ишончим комил”, - деди митрополит.

Юқоридаги тадбир Рус Православ Черков томонидан Тошкент ва Ўзбекистон епархияси билан биргаликда ташкил этилди.

Икки кунлик конференция давомида (2-3 октябр) Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва Тожикистонлик иштирокчиларнинг 20 зиёд маърузалари тингланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: