Анъанавий ўзбек бош кийимларига бағишланган альбом чоп этилди
Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – Тошкентда “Sharq” компанияси томонидан “Ўзбек миллий бош кийимлари. XIX—XX асрлар” номли альбом чоп этилди. Унинг муаллифлари Нафиса Содиқова ва Юлдуз Ғайбуллаевалардир.
Нашриётдан хабар қилишларича, китобда XIX—XX асрлардаги ўзбек миллий бош кийимлари, тақинчоқлар тадқиқ этилади, ҳудудий жиҳатдан солиштирилади. Шунингдек, альбомда анъанавий бош кийимлари қиёслаб ўрганиш асосида муаллифлар ўзбек халқининг ўтган асрлардаги турли хилдаги бош кийимлари ва тақинчоқлари нусхаларини тиклайдилар.
Китобда бош кийимларнинг суратлари ҳамда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига оид бош кийимларга оид изоҳлар ҳам келтирилган.