"Andijanpetro" Ўзбек-Россия қўшма корхонаси расман ишга тушди

Дата: 17:01, 06-12-2019.

Тошкент. 6 декабрь. ЎзТАГ – "Andijanpetro" Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси расман ишга тушди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"5 декабрь куни Тошкентда "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "Хорижнефт" АЖ ўртасида корпоратив шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди, шунингдек, "Andijanpetro" МЧЖ ҚК операторлик фаолиятини бошлади. 1 декабрь куни "Андижаннефт" АЖдан операторликни 1 март куни ташкил этилган ҚКга фактик топшириш амалга оширилди", - дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, корхона Жанубий Аламишик, Хартум ва Шарқий Хартум мавжуд нефт конларида қазиб олиш билан шуғулланади.

ҚКнинг асосий мақсади – унга ишониб топширилган конларда нефт қазиб олишнинг ҳозирги даражасини 3 мартадан ортиқ оширишдир. Бундан ташқари, жалб этилган мутахассисларнинг касбий даражасини ошириш жараёни ҳам мавжуд.

Шунингдек, ҚК фаолиятини тезкор йўлга қўйиш учун томонлар мураккаб молиявий-иқтисодий ҳужжатларни қисқа муддатда тайёрлаш ва имзолаш имкониятига эга бўлдилар. Янги қўшма корхона Андижон вилоятида ўз фаолиятини бошлайди, конлар ҳудудида корхона томонидан ускуналарнинг технологик парки янгиланади, шунингдек, уларни ишлаб чиқиш тизими оптималлаштирилади.

Сурат манбаи: t.me/minenergy_uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: