“Андижон” автовокзалида аксилтеррористик машғулотлари бўлиб ўтди

Дата: 14:34, 15-07-2016.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – 14 июлда “Андижон” автовокзалида вилоят куч тизимларининг тактик-амалий машғулотлари бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу транспорт объекти бежизга танланмаган, автовокзалдаги хавфсизлик таъминланиши махсус кучларнинг биринчи галдаги вазифаси ҳисобланади”, - деб таъкидлашди вилоят ҳокимиятида.

Машғулотда ФВВ, ИИВ ва бошқа тизимлар вакиллари, шунингдек Андижон вилояти ҳокимлиги ходимлари иштирок этган. Тадбир доирасида қутқарув хизматларининг хусусан, ўт ўчирувчилар ҳамда тиббиёт ходимларининг фавқулодда вазиятларга тайёрлиги текширувдан ўтказилган.

Топшириққа мувофиқ, автовокзал ҳудуди уни эгаллаб олган террорчилардан тозаланиши зарур бўлган. Мудоффа бўлимлари, ИИВ ва ФВВ ходимлари юқори даражадаги профессионализмни намоён қилиб, берилган топшириқни аъло даражада бажарганлар ҳамда қуролларган жангариларни зарарсизлантирганлар.

Машғулотлар махсус хизматларнинг юқори даражадаги мобиллиги кўрсатди. Шунингдек, қутқарувчилар жабрланганларни эвакуация қилганлар ва уларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: