Андижон ва Самарқанд синов ва сертификация марказлари халқаро даражада аккредитациядан ўтди

Дата: 17:49, 02-08-2017.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – Андижон ва Самарқанд синов ва сертификация марказлари ТуркАК халқаро орган томонидан аккредитациядан ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзстандарт” агентлиги маълумотига кўра, шу сабабли сифатни бошқариш тизимларини сертификация қилиш бўйича органлар сони 28 етди, булардан 11таси (39,3%) халқаро даражада тан олинди (3таси – Агентлик тизимида, 8таси – хусусий корхоналар томонидан).

Ўтказилган ишлар натижасида 45078 ишлаб чиқарувчилар орасида сертификациядан ўтганлари сони 5433 (12%) етди.

2017 йилнинг биринчи ярмида 1252 корхоналар халқаро стандартларга мувофиқ сертификациядан ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: