Андижон вилояти ҳокими маҳаллий тадбиркорларга 60 йирик корхонани ноль қийматида беришга ваъда қилди

Дата: 16:44, 06-02-2017.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов маҳаллий тадбиркорларга 60 йирик корхонани нол қийматида беришга ваъда қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳокимият матбуот хизмати маълумотига кўра, вилоят маъмурияти раҳбари ушбу ваъдани бўш турган ва ишлатилмаётган корхоналар биноларида бўлиб ўтган учрашувда берди.

Ҳоким собиқ “Андижонмаш” ва “Электроаппарат” заводларига ташрифи чоғида бу корхоналарда илгари 3 мингдан киши ишлагани, ҳозирда эса улар хароб аҳволда эканлигини қайд этиб ўтди.

Ш.Абдураҳмонов корхоналарда янги иш жойлари ташкил қилиб, уларни жиҳозлаш ниятида бўлган тадбиркорлар корхоналарни ноль қийматида олишлари мумкинлигини айтиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: