Андижон вилоятида ҳисобчи олти кишининг ойлигини ноқоннуний равишда олиб келганлиги маълум бўлди

Дата: 13:32, 23-01-2019.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Андижон вилоятида ҳисобчи олти кишининг ойлигини ноқоннуний равишда олиб келгани ва 47,3 млн сўмни ўзлаштиргани маълум бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Избоскан туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текширишда, фуқаро Н.М. тумандаги учта сув истеъмолчилари уюшмаларида маълум муддат ҳисобчи вазифасида ишлаб келган ҳолда мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, аслида корхонада ишламаган жами 6 нафар шахсларнинг меҳнати тўғрисида сохта табеллар тузиб, шу асосда уларга иш ҳақи тўлаб бориб, ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган 47,3 млн сўм пул маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланган”, - дейилади Бош прокуратура матбуот хизматининг хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро, дейилади шундан кейин, Н.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сурат манбаи: https://irk.today

Янгилик билан ўртоқлашиш: