Андижон вилоятида коллеж ўқувчиси дарёдан қутқариб қолинди
Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Андижон вилояти бўйича мутахассислари коллеж ўқувчиси қутқариб қолдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Воқеа ҳақидаги хабар 20 апрел куни соат 13:35да Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчилик қисмига келиб тушгди. Унга кўра Олтинкўл тумани ўсмир Қорадарёда чўмилаётган вақтда дарё сувининг тезлиги катта бўлгани сабабли, дарё ўртасидаги оролчада қолиб кетганлиги маълум бўлди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари Э.Арипов бошчилигидаги қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бордилар. Ҳолдан тойган фуқаро Орифжон Икромов зудлик билан қутқарувчилар томонидан қутқариб олдинди ва унга биринчи ёрдам кўрсатилди.
Орифжоннинг оила аъзолари қутқарувчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.