Андижон вилоятида маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари уч баробардан кўпга оширилди

Дата: 17:16, 15-01-2018.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – 2017 йилнинг январ-декабр ойларида Андижон вилоятида маҳаллийлаштириш дастури доирасида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари 2016 йилнинг муқобил даврига нисбатан уч баробардан кўпга оширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсиши Андижон (3,3 баробарга), Навоий (2,2 баробарга), Жиззах (2 баробарга), Наманган (169.4%), Сирдарё (111%), Фарғона (109,7%), Тошкент вилоятларида (102,5%), Қорақалпоғистон Республикаси (2,3 баробарга) ва Тошкент шаҳрида (136,6%) кузатилган.

Ўз навбатида, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида кузатилмоқда.

Шунингдек, экспортнинг энг кўп ҳажми Қорақалпоғистон Республикаси (республика жами экспортининг 73,3%), Тошкент шаҳри (15,1%) ва Андижон вилоятига (8,9%) тўғри келган.

 

Сурат манбаи: http://saudigazette.com.sa/article/520971/BUSINESS/Why-invest-in-Uzbekistan

Янгилик билан ўртоқлашиш: