Андижон вилоятида наркотик моддаларни сақлаш ҳолати аниқланди
Дата: 19:09, 08-08-2016.
Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Андижон вилоятида наркотик моддаларни сақлаш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида республика ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.
“Андижон вилояти Избоскан туманидаги тезкор тадбирлар доирасида шу ерда яшовчи 1969 йилда туғилган шахснинг омборхонасидан 3 килограмм 245 грамм кўп эҳтимоли билан “марихуана” наркотик моддаси топилиб, олиб қўйилди”, - дейилади хабарда.
Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилди, тергов олиб борилмоқда.


