Андижон вилоятида янги парк очилди, аквапарк очилиши режалаштирилмоқда
Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Мустақиллик куни арафасида Андижон вилояти Олтинкўл тумани марказидаги “Олтин соҳил” маданият ва истироҳат боғи қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди. Яқин истиқболда янги аквапарк очилиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Ўзбекистон миллий банки хабар қилмоқда.
Бутун мамлакат бўйлаб парклар қуриш ваъдаси Шавкат Мирзиёев томонидан президентликка номзод сифатида вилоятларга сафарлар чоғида берилган эди. Бугун ўша ваъдалар бажарилмоқда. ЎМБга ушбу паркнинг қурилишини қўллаб-қувватлаш топширилган эди.
“Олтин соҳил” парки кўлами жиҳатидан Андижон шаҳри марказидаги марказий паркдан қолишмайди. Парк инфраструктурасига бир неча кафе, мусифали фавворалар, концертлар ўтказиладиган амфитеатр ва автомобиллар сақлаш жойи кирган.
Кексалар учун миллий услубдаги чорпоялар қўйилган. Боғ ҳар тарафдан кўл билан ўралган.
Мазкур катта лойиҳа 5 ой давомида якунланди. Хитойнинг ҳамкор қурилиш компанияси 22 янги аттракционлар етказиб берди, яна 10 аттракционнинг етиб келиши кутилмоқда. Тез орада Олтинкўл паркида катталар ва болалар учун аттракционларга эга бўлган 500 кишига мўлжалланган ёпиқ аквапарк ҳам очилади.