Андижон вилоятидаги пахта-текстиль кластери $23 млнлик экспорт беради

Дата: 14:05, 23-05-2018.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги Аnteks Group акциядорлик жамияти қошида ишга тушириладиган Digital Prime Textile масъулияти чекланган жамиятининг пахта-тўқимачилик кластери йилига $23 млнлик экспорт ҳажмини беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида лойиҳага кредит ажратган “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ хабар берди. Пахта хом ашёсини етиштиришдан тортиб қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга қадар жараёнларни қамраб олган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 300 млрд сўмни ташкил этади.

Уч босқичли лойиҳанинг дастлабки – пахта хом ашёсини етиштириш босқичи 2017 йилда ишга туширилиб, қарийб 10,5 минг гектарда 30 минг тонна пахта хом ашёси йиғиб олинган бўлса, жорий йилда ушбу майдонда 32,7 минг тонна ҳосил етиштириш кўзда тутилмоқда.

Айни пайтда Digital Prime Textile МЧЖ томонидан навбатдаги икки босқич – хом ашёни қайта ишлаш ва текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш устида иш олиб борилмоқда.

Натижада амалга оширилаётган мазкур корхоналарнинг ишга туширилиши натижасида 650 та янги иш ўрни яратилади. Ишлаб чиқаришда Швейцария, Испания, Туркия, Германия ва Японияда ишлаб чиқарилган замонавий технологиялардан фойдаланилилади.

$1 = 7980 сўм

Сурат манбаи: http://kommersant.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: