Андижонда автомобил олиб қочишда гумондор қўлга олинди

Дата: 14:59, 21-12-2015.

Андижон. 21 декабр. ЎзТАГ - Андижонда автомобил олиб қочишда гумондор қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Андижон шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига маҳаллий фуқародан Spark русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимларининг аниқлашларича, автомобил аризачи томонидан Мустақиллик кўчасида қаровсиз қолдирилгани маълум бўлган”, - дейилади ИИВ матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, “тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс 31 ёшли фуқаро эканлиги аниқланди ва қўлга олинди».

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзгъатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: