Андижонда икки нафар маҳаллий аҳоли давлатнинг газ қувурини сотишга уринди

Дата: 18:25, 18-09-2017.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти Бошқармаси тезкор ходимлари Олтинкўл тумани “Максад” маҳалласида яшовчи 46 ёшли Ҳотамбек Фозиловни давлат мулкини ўмаришга урингани учун ҳибсга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маълум қилинишича, Фозилов фуқаро М.Р.га $2 минг эвазига “Фарғонатрансгаз” корхонаси балансида бўлган узунлиги 162 метр газ қувурини сотиш ниятида бўлган. Қувур “Маслаҳат” маҳалласи ҳудудидан ўтган бўлиб, вақтинча ишлатилмаётган бўлган”, - дейилади Миллий хавфсизлик хизмати хабарида.

Оператив тадбирлар натижасида Фозилов пул олаётган пайтида ашёвий далиллар билан бирга қўлга олинган.

 “Терговгача тадбирлар жараёнида Ҳотамбек Фозилов жиноий режасини “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси Олтинкўл туман филиали ходими 35-ёшли Санжарбек Шокиров билан бирга амалга оширишни режалаштирилгани аниқланди. Шериклар олинган пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлашни режалаштирганлар”, - дейилади хабарда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валют жиноятлари ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бошқармаси юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддасига бўйича иш қўзғатди. Тергов давом этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: