Андижонда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси доирасида йўлларда ҳаракат қоидаларининг бузилишини видеофиксация қилиш тизими камералари ўрнатилди

Дата: 16:37, 21-06-2018.

Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ – Андижонда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси доирасида йўлларда ҳаракат қоидаларининг бузилишини видеофиксация қилиш тизими камералари ўрнатилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Андижон вилоятида ушбу лойиҳани амалга оширишда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) талабалари иштирок этдилар.

“Лойиҳа доирасида Андижон шаҳрининг еттита чорраҳада камералар ўрнатилди. Ҳозирда тизим тўртта йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини аниқлай олади”, - дейилади университет матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, IUT талабалари томонидан ташкил топган “Fizmasoft” жамоаси ABL-Soft&SS ҳамда Smart-Base компаниялари билан биргаликда йўл-ҳаракати қоидаларининг бузилиши ва автомобилларнинг рақамини аниқлаш имконини берадиган видеофиксация тизимини яратишди.

Бундан ташқари, IUT талабалари Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистонда амалга ошириладиган лойиҳанинг кейинги босқичларида ҳам иштирок этиши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 29 август кунидаги Фармонига асосан мамлакатда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Сурат манбаи: https://www.news.mn/?id=11037

Янгилик билан ўртоқлашиш: