Андижонда куч тизимларининг аксилтеррористик ўқувлари бўлиб ўтди

Дата: 14:35, 03-08-2015.

Андижон. 3 август. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 1 августида Андижондаги 45605 сонли ҳарбий қисм ҳудудида мудофаа вазирлиги, ички ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари, шунингдек, Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) таркибий қисмларининг тактик аксилтеррористик ўқувлари бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўқувлар давомида террористик хавфлар, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек, маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш ва ёнғинларни бартараф қилиш сценарийлари машқ қилинди. Ўқув режасига кўра ҳарбий қисм биноларининг бири шартли террорчилар томонидан қўлга олинган бўлиб, улар муваффақиятли равишда зарарсизлантирилди”, – дейилади МХХ хабарида.

Ўқувлардан кўзланган асосий мақсад халқаро террористик ташкилотлар ва гуруҳларнинг таҳдидларига муносиб жавоб беришдан иборат бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: