Андижонда мамлакатдаги иккинчи қиличбозлик маркази очилди

Дата: 16:27, 27-12-2016.

Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – Андижонда халқаро талабларга жавоб берувчи янги қиличбозлик маркази очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

“Мажмуа таркибига замонавий машғулотлар зали, шунингдек, 50 кишилик меҳмонхона кирган. Янги мажмуа 2020-йили Токиода бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига муносиб тайёрланишга ёрдам беради”, - деб таъкидлашди Миллий олимпиа қўмитасида.

Шу пайтгача  фақат Ўзбекистон пойтахтида қиличбозлар зали мавжуд бўлиб, бу бутун республика бўйича маҳоратли спортчиларни тайёрлашга камлик қилар эди. Эндиликда Фарғона водийсининг истеъдодли ёшлари муносиб шароитларда машқ қилиш ва мусобақаларга тайёрланиш имкониятига эга бўлишди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: