Андижонда талончилик хужуми фош этилди
Андижон. 29 феврал. ЎзТАГ – Андижонда талончилик хужуми фош этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Андижон ШИИБ шу ерда истиқомат қилувчи кишилардан бири мурожаат қилиб, Чинобод кўчасида номаълум эркак унга хужум қилиб, куч ишлатган ҳолда ундан “SAMSUNG” русумли мобиль телефонини тортиб олгани, шундан сўнг номаълум томонга ғойиб бўлгани ҳақида маълум қилди”, - дейилади Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, маҳаллий ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган оператив-тергов тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этган 29 ёшли шу ерлик шахс тўлиқ фош этилди.
Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилган, тергов олиб борилмоқда.


