Андижонда велойўлакчалар тармоғи яратилади

Дата: 17:20, 21-06-2018.

Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ – Андижонда велойўлакчалар тармоғи яратилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг Facebook-саҳифасига таятган ҳолда.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, Андижон вилоятида 425 минг аҳоли истиқомат қилади. Қарийиб 40 мингга яқин автотранспорт воситалари мавжуд. Вилоят миқёсида эса 187 мингта автоулов бор. Буларнинг бари муқобил транспорт турларини ривожлантиришни талаб қилади.

Ҳокимият режасига кўра, Андижон шаҳридаги 7та марказий кўчаларда велосипедчилар учун умумий 28,6 км узунликдаги йўлакчалар ташкил қилинади. Бир томонлама йўлакчаларнинг эни 2,25 метр, икки томонламала йўлакчаларники 3,25 метр бўлиши кўзда тутилган.

Дастлабки босқичда 500та замонавий велосипедлар олиб келиниб, 20та прокат маскани ташкил қилиниб, барча масканлар ягона электрон тизимга уланган ҳолда ишлаши режалаштирилган.

Биринчи намунавий велойўлакчалар Ю. Отабеков кўсачида қурилди.

Сурат манбаи: https://www.kp.kg/daily/26388.7/3265262/

Янгилик билан ўртоқлашиш: