Андижондаги Асака автозаводида Ислом Каримовнинг ёдгорлик мажмуаси очилди
Тошкент. 7 декабр. ЎзТАГ – GM Uzbekistanнинг Андижондаги Асака автозаводида Ислом Каримовнинг ёдгорлик мажмуаси очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги билан келишилган ҳолда қисқа вақт ичида завод ҳудудида Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси барпо этилди. Шу куннинг ўзида (6 декабрда) заводда доимий равишда фаолият юритадиган “Ислом Каримов ва Ўзбекистонда автомобиль саноатининг ривожи” кўргазма-музейи иш бошлади”, - дейилади компаниянинг Фейсбукдаги саҳифасида.
Шундан кейин таъкидланишича, бугунда автомобиль заводи мамлакатнинг етакчи ишлаб чиқаришларидан бири саналади.
“Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти таъкидлагани каби, “замонавий корхона кишиларимиз шуурига ижобий таъсир қилиб, халқда ғурур туйғуси уйғотгани алоҳида аҳамиятга эга”, - дейилади хабарда.


