Андижондан Тошкент ва Урганчга тезкор поезд йўлга қўйилмоқда

Дата: 16:31, 08-11-2016.

Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – Андижондан Тошкент ва Урганчга тезкор поезд йўлга қўйилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Узжелдорпасс” сайтига асосланган ҳолда.

“2016 йил  9 ноябтрдан бошлаб  94/93 сонли “Андижон-Тошкент” тезюрар поездлари қатновини йўлга қўйилади”, - дейилади компания хабарида.

Хабар қилинишича, поезд ҳафтанинг чоршанба кунлари Тошкентдан соат 13:00да йўлга чиқиб, Андижонга соат 19:10да етиб боради. Андижондан Тошкентга эса ҳафтанинг шанба кунларида соат 22:15да йўлга чиқиб, якшанба куни эрталаб соат 05:16да Тошкентда бўлади.

Шунингдек, 10 ноябрдан бошлаб Андижон-Урганч йўналишида 393/394 сонли янги поезд қатнови ҳам йўлга қўйилади.

Қатнов жадвалига кўра, поезд Андижон шаҳридан пайшанба куни соат 08:05да йўлга чиқиб, жума куни соат 08:00да Урганчда бўлади. Урганчдан эса жума куни соат 19:20да ортга қайтиб, шанба куни соат 19:10да Андижонга қайтиб келади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: