Андрей Штурбабин Арманистонда дзюдо бўйича курс ўтказди

Дата: 14:41, 12-01-2016.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг бош мураббийи Андрей Штурбабин Олимпия бирдамлиги дастури асосида Арманистонда тренерлар ва катта тренерлар учун ташкил этилган 2 ва 3 даражали ўқув-курсларини муваффақиятли ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Семинарнинг энг кўп муҳокама қилинган масалалари орасида Халқаро дзюдо федерацияси томонидан киритилган янги қоидалар муҳокамаси, татамидаги техник ҳаракатларнинг назарий асослари юзасидан савол-жавоблар ҳам бўлиб ўтди”, - дейилади Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, семинарда Арманистон Олимпия қўмитаси вакили Гагик Болминян, Арманистон дзюдо федерациясининг раҳбари Вардан Васканян ва федерация бош котиби Давид Хиборян ҳам иштирок этишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: