Англия – Хорватия: инглизларнинг академик футболи хорватларнинг креатив футболи олдида самарасиз бўлиб чиқди

Дата: 10:04, 12-07-2018.

Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. Кеча кечаси Англия ва Хорватия ўртасида Россиядаги ЖЧ-2018нинг иккинчи яримфинал ўйинида инглизларнинг академик футболи хорватларнинг креатив футболи олдида самарасиз бўлиб чиқди.

Англия термасининг олдин айтиб ўтилган устунликлари – кўплаб катта ўйинлар тажрибаси, яхши шаклланган таркиб ва ўйинчиларнинг универсализми фойда бермади. Киран Триппье ёрдамида тезкор гол урган Гарет Саутгейт шогирдлари вазифа бажарилди, энди чираниш зарур эмас, деган хулосага келдилар ва ҳисобга ўйнаса бўлади деб ўйлаб қолдилар.

Амалда инглизлар тежамкор ўйинни режимдаги ўйинга ўтдилар: ҳужумга кичик кучлар билан ўтишди, ўйинни бўлимларга бўлишга ҳаракат қилиш мақсадида ҳамиша суръатни пасайтиришга уринишди.

Златко Даличнинг шогирдлари Пикфорд эшикларини узоқ вақт қидиришларига тўғри келди. Триппье ажойиб тўп киритган 5-дақиқадан кейин биринчи таймнинг охиригача Хорватия унга хос бўлган тезликка эриша олмади. Саутгейтнинг тактикаси ишлади ва ўзининг самарадорлигини кўрсатди.

Танаффусдан сўнг Модрич-Перишич-Ребич-Манджукич ҳаракатларини кескин равишда ошириб, инглизларни гоҳ марказда, гоҳ қанотларда доғда қолдира бошлашди. Ушбу ҳаракатлар натижаси ўлароқ 68-дақиқада Врсалько тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига оширди ва Перишич боши билан яхши ўйнаб, ҳисобни тенглаштирди.

Хорват футболчиларнинг барча соҳаларида юқори босим остидаги фаол ўйин кўрсатиши абадий давом этиши мумкин эмаслиги аниқ эди. Ҳисобни тенглаштирган хорватлар тезликни камайтиришди ва майдондаги воқеаларни шошилтирмасликка қарор қилишди.

Бу пайтда Кейн ва компания нима қилди? Ўйин статистикасига кўра, учрашувнинг 120-дақиқаси давомида улар Субашич дарвозасига 11 марта тўп тепишди. Булардан фақат икки маротаба тўп тўғри дарвозага қарата тепилди. 68-дақиқадан кейин ҳам бундай пассивликни тушуниш қийин. Таққослаш учун: хорватлар Пикфорд дарвозасига 22 марта тўп йўллаб, булардан 7 таси нишонга тўғри борди.

Агар биринчи ярим финал баҳсида прагматик Франция ғалаба ҳисобини сақлаб қолишга муваффақ бўлган бўлса, кейинги иккинчи ўйинда прагматик Англия худди шу натижага эриша олмади. Ва бу жуда яхши, чунки финалда прагматик Франция ва романтик Хорватия ўйнайди.

Қизиқарли ўйин бўлади.

Мен ўзим айтишим мумкинки, 2016 йилги Европа чемпионатидан бери Хорватияга ишқибозлиқ қиламан. Ўшанда жамоа гуруҳда Испанияни ажойиб тарзда мағлуб этиб, 1/8 финалда Португалияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Шу билан бирга, жуда чиройли, кучли ва қизиқарли ўйин кўрсатган эди. Бугунги Хорватия ҳам ундан кам бўлмаган даражада чиройли, кучли ва қизиқарли ўйнамоқда.

Эслатиб ўтамизки, ЖЧ-2018 – ФИФАнинг футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати бўлиб, унинг финал қисми Россияда 2018 йил 14 июндан 15 июлгача бўлиб ўтаяпти. Россия ўз тарихида биринчи бор турнирга мезбонлик қилмоқда. Чемпионат Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионларда ўтказилмоқда. Бундан ташқари, чемпионатда илк марта ҳакамларга видеоёрдам тизимидан фойдаланилмоқда.

Сурат манбаи: https://worldcuprussia-2018.com/rezultatyi-matchey/rezultat-matcha-horvatiya-angliya.php

Янгилик билан ўртоқлашиш: