Англия – Колумбия: “Қўзилар сукути” фильми даражасидаги триллер

Дата: 10:54, 04-07-2018.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. 3 июл куни футбол бўйича Россиядаги 2018 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финалининг Швейцария – Колумбия ва Англия – Швеция ўртасидаги якуний ўйинлари бўлиб ўтди.

Агар биз Санкт-Петербургдаги Швеция ва Швейцариянинг учрашувини қисқача тавсифлайдиган бўлсак, унда бир нарсани таъкидлашимиз мумкин – ниҳоят, жамоалар азобли вазифадан халос бўлишди. Кечирасиз, албатта, Шакири, Жака ва Бехрамилар Швейцария билан бирга зиммаларидаги азобли вазифадан соқит бўлишди, Форсберг ва Гранквист мансуб бўлган Швеция эса ҳали ¼ финалда азобланишда давом этади.

Тушунтирб ўтаман. Букмекерларнинг котировкалари, футбол мутахассисларининг тахминлари, менинг шахсий субъектив ҳиссиётим кучларнинг тенглиги ва асосий вақтда дуранг бўлиши мумкинлигидан далолат берар эди. Шубҳасиз, швейцарияликлардан бунданда қизиқарлироқ футбол кутишган эди, чуки гуруҳдаги олдинги ўйинлар буни тақозо этар эди.

Шведлар улардан қандай ўйин кутишган бўлса, шундай ўйнашди. Хотиржам, бир хилда ва техник жамжималарсиз. Франция, Аргентина, Бразилия ва Португалия ўйини сифатидан айниган ишқибоз кечаги ўйинга чуқур қайғу ҳисси билан боққанини тушунса бўлади. Швейцарияликлар, амалда ушбу швед “ботқоғи”га ботдилар, кутилмаган ечимларни эса – топа олмадилар.

Учрашувнинг 66-дақиқасида Эмил Форсбергнинг голи бундан буёғига Швеция йўлда давом этишидан далолат берди.

Превьюда ёзганимдай, Англия – Колумбия ўйини қизиқарли бўлиши керак эди. Чунки Москвадаги “Спартак” майдонига дунёнинг энг кучли футбол мактабларининг – Жанубий Америка ва Европа футболи вакиллари чиқиши керак эди.

Шундай бўлди ҳам.

Бутун биринчи тайм ўзаро разведкада ўтди. Кимгадир ўйин зерикарли ва бир хил бўлиб кўринган бўлиши мумкин. Аммо вақти-вақти билан кескин олдинга юриш қилган Колумбия бирхилликка йўл қўймадилар. Инглизлар ҳам ҳеч кимни ухлаш қўймадилар. Колумбияликларга кескинликда бас келолмаган Кейн, Алли ва Лингардлар ҳужумда жуда яхши ўйнадилар.

Ўйиннинг 57-дақиқаси бурилиш нуқтаси бўлди.

Пеналтидан кейин ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган колумбияликлар бирдан лов этиб ёниб кетишди. Худди, бир оздан сўнг ўйиннинг бош ҳаками қизил карточкаларни чап ва ўнгга қараб ёғдира бошлайдигандай туюлган эди. Буларнинг ҳаммаси ҳакам билан баҳслашганлик учун. Колумбияликларнинг рақибларига қарши бу ўйинлари ташқаридан ижобий ҳис-туйғулар қўзғатиши мумкин эмас эди.

Лекин…

Аммо Жанубий Америкаликлар шундай яратилган. Уларда бу нарса илҳомланиш учун зарур. Ўйинда бироз тинчланишдан кейин, инглизлар ғалаба белгиларини ҳис қила бошлаган, ҳиссиётлардан жунбушга келган колумбияликлар эса, Англия термаси дарвозасини қамал қилишни бошлаган бир пайтда вақтсизлик пайти етди.

Бу ҳолат колумбияликларга қимматга тушиши мумкинлиги тушунарли эди. Агар улар ўз вақтида тинчланмасалар, бўшашиб кетишар эди, инглизлар эса рақибларининг довдираб қолишганидан фойдаланиб қолишлари мумкин эди. Жамоалар бир мунча вақт мобайнида бир бирларини ўткир ҳужумлар билан сийладилар.

Ва фақатгина қўшимча вақтда Эрри Мина стандартдан гол урди. 1:1.

15 дақиқалик қўшимча икки тайм жуда ҳам асабий кечди. Ҳар қандай хатолик ўлимга олиб келиши мумкин эди, шунинг учун ҳам Англия ва Колумбия олдинга 2-3, баъзан эса 4-5 футболчилар билан борди. Шунинг учун ҳам учинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалариданоқ, пенальтилар сериясининг бўлиши муқарар бўлиб қолди.

Англия термасининг дарвозабони битта пенальтини қайтарди ва жамоасини 1/4 финалга олиб чиқди.

Эслатиб ўтамизки, ЖЧ-2018 – ФИФАнинг футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати бўлиб, унинг финал қисми Россияда 2018 йил 14 июндан 15 июлгача бўлиб ўтади. Россия ўз тарихида биринчи бор турнирга мезбонлик қилмоқда. Чемпионат Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионларда ўтказилмоқда. Бундан ташқари, чемпионатда илк марта ҳакамларга видеоёрдам тизимидан фойдаланилмоқда.

Сурат манбаи: http://delhir.info/2018/07/03/anglia-22-ev-utan-nyert-11-es-parbajt/

Янгилик билан ўртоқлашиш: