Ангрен дарёсидан 6942 балиқ ноқонуний овланган – Бош прокуратура

Дата: 16:33, 16-05-2019.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Ангрен дарёсидан 6942 балиқ ноқонуний овланган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Оҳангарон туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган терговгача бўлган текшириш департаментида фуқаро В.Б. ва бошқалар Ангрен дарёсининг оқаётган қисмида Оҳангарон тумани Қайирма посёлкаси ҳудудида балиқ овида тақиқланган ов қуролларида – электр қармоқ ёрдамида балиқ овлагани, улардан «Seahawk II» қайиғи, электр балиқ овлагичи, аккумулятор ва 6942 дона овланган балиқ ашёвий далил сифатида қўлга олинган”, - дейилади Ўзбекистон бош прокуратураси матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси баённомаси асосида 6942 дона балиқни қонунга хилоф равишда овлангани ҳайвонот дунёсига ёки ўсимлик дунёсига жуда катта миқдорда 281,5 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

"Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро В.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дея якунланади хабар.

Сурат манбаи: axbor.sorbon.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: