“Ангрен” ЭИҲ қиймати $259 млнлик 13 лойиҳа амалга оширилади
Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – “Ангрен” эркин саноат ҳудудида (ЭСҲ) қиймати $259 млнлик 13 лойиҳа амалга оширилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Правда Востока” газетасининг маълумотларига кўра, корхоналарнинг асосий қисмини йил охиригача ишга тушириш режалаштирилган.
Хусусан, “Тошкент Шейк Индастри” ва “Хамкор Нур Савдо” МЧЖ асосида “Ўзбекчармпойабзали” ассоциацияси чорм маҳсулотлари чиқаради. Бу ерда ишлаб чиқариш корпуси тикланди, ускуналарни монтаж қилиш учун майдонча тайёрланмоқда. Қиймати $350 минглик Технологик линия келиб тушди. Иккинчи корхонада қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Ohangaron kombikorm МЧЖ таъсисчилари $12 млнни ўзлаштириш ниятидалар. Корхона қора ва ушоқ моллар, паррандалар учун йилига 192 минг тонна гранулаланган озуқалар чиқаради. Ускуналар хитойнинг Jiansu Muysng Group Co.Ltd. компанияси томонидан етказилиб берилмоқда. Ушбу объектни иккинчи ярим йилликда ишга тушириш редалаштирилган.


