“Ангрен” ЭСҲ корхоналарга маҳсулотларни арзонлаштирувчи имтиёзлар берилган

Дата: 20:33, 26-11-2015.

Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – “Ангрен” эркин саноат ҳудудида (ЭСҲ) корхоналарга маҳсулотларни арзонлаштирувчи имтиёзлар берилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, жорий ва келаси йилларда техник мойлар ва терини қайта ишлаш, пайванд электродлари тайёрлаш, керамик плиталар, композит арматура ишлаб чиқариш бўйича 13 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Бунда корхоналар рақобатбардошликка таъсир қилувчи имтиёз ва енгилликлар олмоқдалар.

ЭСҲ ишловчи барча корхоналар фойда солиғи тўлашдан (9%), юридик шахслар учун мулк солиғи тўлашдан, кичик корхоналар учун ягона солик тўловидан (ялпи тушумнинг 5%), ободонлаштириш ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш солиғи тўлашдан (фойданинг 8%) ва Республика йўл фондига мажбурий тўловдан (соф тушумнинг 1-2,5%) озод қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: