“Ангрен” МСҲда янги шакар заводи қурилиши режалаштирилмоқда
Дата: 15:21, 30-06-2014.
Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – 2014 йилнинг учинчи чорагида “Ангрен” махсус саноат ҳудудида (МСҲ) янги шакар заводини ишга тушириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Вкурсе.уз портали.
Янги заводнинг қуввати кунига 1 минг тонна шакар ишлаб чиқаришга тенг бўлади.
Лойиҳа доирасида завод қурилиши даврида ишлаб чиқарувчи корхона ишга тушганидан бошлаб уч йил муддатга олиб кирилаётган ускуналар учун божхона божларини тўлашдан озод қилинади. Ҳозирда янги объектда қурилиш-монтаж ишлари фаол давом этмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистондаги биринчи шакар заводи мамлакатнинг Хоразм вилоятида жойлашган. Иккинчи заводнинг ишга туширилиши мамлакатга олиб келинаётган импорт шакар миқдоринин сезиларли даражада камайтириши кутилмоқда.


