“Angren pack”нинг 25% давлат акциялари пакети биржа савдоларига қўйилди

Дата: 16:27, 22-07-2015.

Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – “Angren pack” очиқ акционерик жамиятининг 25% давлат акциялари пакети биржа савдоларига қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Корхонананг давлат улуши Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бўйича давлат қўмитасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан савдога қўйилмоқда ва фақат хорижий инвесторларга сотилади.

Акциялар “Тошкент” республика фонд биржаси (РФБ) орқали сотилади. 101,6 минг дона акцияларнинг бошланғич қиймати $5,4 млнга тенг бўлиб, ҳар донаси $53,14дан баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамизки, “Angrenpack” ОАЖ қаттиқ картон, қоғоз ва гофротара, туалет қоғози, қоғоз салфетка ва сочиқлар ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёдаги энг йирик корхонадир. Компаниянинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 100 минг тонна қоғоз ва 120 млн кв. м гофрокартонга тенг.

$1 = 2570,22 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: