“Ангрен-Поп” йўналишидаги юк поездлари сони икки бараварга ошади

Дата: 10:57, 25-08-2016.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 11 июлидан “Ангрен-Поп” темир йўлидан 10 ортиқ юк поездлари йўлга чиқади. Прогнозларга кўра, яқин орада уларнинг сони 20 кўпаяди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон темир йўллари” ДАК маълумотларига кўра, янги темир йўлдан Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятлари учун асосан нефть ва нефтмаҳсулотлари, кимё ва минерал ўғитлар, Навоий вилоятидан фарғонанинг “Қувасойкварц” корхонасига кварц қумлар етказиб берилмоқда.

Бугунги кунда Фарғона водийсига ва орт йўналишда мамлакатнинг бошқа жойларидан зарур юкларни етказиб бериш учун барча шароитлар яратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: