Ангрен-Поп янги темир йўли бўйлаб йўловчи поездлари юра бошлади

Дата: 12:37, 29-08-2016.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – 27 августда Тошкент-Андижон маршрути бўйлаб илк йўловчи рейси йўлга қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон пойтахти ва Фарғона водийси орасида темир йўл алоқаси Ангрен-Поп янги электрлашган темир йўлининг фойдаланишга топширилиши натижасида пайдо бўлди. Энди бу ердан йўловчиларни ташувчи янги “УзЭл” ва “Ўзбекистон” сериясидаги электропоездлар қатнайди”, - деб таъкидлашди “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК.

Янги йўналишнинг ишга туширилиши доимий равишда йўл транспорт ҳодисалари юзага келувчи “Қамчиқ” довонидаги автомобиль ҳаракатини жиддий равишда енгиллаштирилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, темир йўл линияси йил бўйи туну-кун ишлайди, автомобиль трассаси эса қишда кўпинча кўчки ва йўллар музлаши туфайли ёпилиб қолар эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: