Ангрен қувур заводи мис қувурлар ишлаб чиқаришни сертификатлаштирди

Дата: 17:39, 06-01-2016.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – “Ангрен қувур заводи” турли диаметрдаги мис қувурлар ишлаб чиқариш бўйича халқаро ISO 9001:2008 стандартига бошқаруви талабларига мувофиқлик сертификатини олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати (ОТМК) хабар қилишларича, унинг таркибига кирувчи мазкур унитар корхонага доир яхши янгилик Германиядан Янги йил арафасида келган.

Завод мутахассислари ва ОТМК стандартизацириш хизмати ходимларининг биргаликдаги ишлари 2015 йил ўртасида бошланган бўлиб, бу орада ISO 9001:2008 стандартига доир тегишли хужжатлар ишлаб чиқилди. Стандарт заводда сентябрда жорий этилди.

Турли диаметрдаги мис қувурлар ишлаб чиқаришни сертификатлаш учун германиянинг сертификация тизимлари бўйича TUV органи ходимлари таклиф этилди.

Ўтказилган аудит натижалари бўйича заводга уч йил муддатга халқаро ISO 9001:2008 стандартига бошқаруви талабларига мувофиқлик сертификатини бериш ҳақида қарор қабул қилинди.

Сертификатлаш корхонага халқаро бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва янги ҳамкорларни жалб қилишга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: