Ангренда 65 ишламаётган корхоналар қайта тикланади

Дата: 18:35, 19-09-2017.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси Ангрен шаҳридаги 65 ишламаётган корхоналарнинг фаолиятини қайта тиклаш нияда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмита маълумотига кўра, Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сонли қарорига мувофиқ, шаҳарда инвентаризация ўтказилган. Унинг натижалари бўйича жами қурилиш майдони 110,1 минг кв.м.ни эгаллаган ер майдонлари 130,1 гектарни ташкил этган 65та хусусийлаштирилган ва ишламаётган корхоналар топилган.

Юқоридаги объектлар қаторига собиқ “Ангрен нон маҳсулотлари заводи”, собиқ “Кулол” АЖ, собиқ “Саноат қалин қоғоз савдо” АЖ, “Ангренэнергосветмет”, “Ностандарт ускуналар заводи” каби йирик ишлаб чиқариш мажмуалари киради.

Бугунги кунда Ангрен шаҳридаги бўш объектлардан 40 таси негизида мулкдорлар томонидан янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш таклифи берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: