Ангренда асос мойларни ишлаб чиқариш бўйича янги ўзбек-болгар заводи ишга туширилди

Дата: 10:07, 19-05-2016.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Куни кеча Ангренда ишлатиб бўлинган мойларни қайта ишлаш ва асос мойларни ишлаб чиқариш бўйича янги ўзбек-болгар заводи ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Заводда йилига 43 минг тонна ишлатилган техник мойни қайта ишлаш орқали 30 минг тоннагача мой ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Лойиҳага киритилган сармояларнинг умумий ҳажми $30 млнга тенг бўлди”, - деб таъкидлашди Uz-Prista Recycling компаниясида.

Болгар томони маълумотларига кўра, корхона акцияларининг 51% болгариялик шерикларга тегишли. Маҳсулотнинг 40% атрофидаси Марказий Осиё мамлакатларига экспортга мўлжалланмоқда.

Ҳозир республикада қайта ишлатилган мойларни йиғиб олиш бўйича махсус тармоқ ташкил этилмоқда. Уларда зарур ўлчов ва лаборатория ускуналари билан жиҳозланган йиғиш резервуарлари бўлади, бу ердан эса мойлар махсус юк машиналарида контейнерларда Ангренга қайта ишлаш учун ташилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: