Ангренда наркосотувчи қўлга олинди

Дата: 15:56, 24-07-2015.

Ангрен. 24 июл. ЎзТАГ – Ангренда наркосотувчи қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ИИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган оператив тадбирлар доирасида Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳудудида 24 ёшли шу ерда истиқомат қилувчи ушланди. Унинг иш жойидан 754 грамм “марихуана” наркотик моддаси топилиб, олиб қўйилди”, – деб таъкидланади матбуот хизматининг жума куни эълон қилинган ҳабарида.

Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: